Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг бир гуруҳ илмий ходимлари Бухоро давлат университети “Тарих ва маданий мерос” факультети билан ҳамкорликда Жондор туман чекка Мурғак қишлоғидаги 4-мактабга ташриф буюриб, 8-9-10-синф ўқувчилари билан учрашув ўтказишди.

2019 й. 18 ноябрь

18-ноябрь куни Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг бир гуруҳ  илмий ходимлари Бухоро давлат университети “Тарих ва маданий мерос” факультети билан ҳамкорликда Жондор туман чекка Мурғак қишлоғидаги 4-мактабга ташриф буюриб, 8-9-10-синф ўқувчилари билан учрашув ўтказишди. Учрашувда Бухоро музейлари, Арк тарихи, Бухоро дарвозалари тўғрисида қизиқарли маълумотлар беришди. Шунингдек,   Орол муаммоси ҳақида тўхталиб, “Оролга ҳаёт қайтмоқда” видеоролиги намойиш этилди ва Ўзбекистон халқ ҳофизи О.Назарбековнинг “Оролим” қўшиғи тингланди. Президентнинг 5 ташаббус юзасидан ёшларга китобхонликни тарғиб этиш мақсадида музей-қўриқхона кутубхона мудири томонидан тайёрланган китоблар кўргазмаси ва янги тарихий китоблар  тўғрисидаги маълумотлар  ўқувчиларга унутилмас таассурот қолдирди.

          

           

Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг бир гуруҳ  илмий ходимлари Бухоро давлат университети “Тарих ва маданий мерос” факультети билан 4-мактабга ташриф буюрди.

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил