Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

Ўзбек халқ амалий безак санъатининг энг кенг тарқалган турларидан бири кандакорликдир.

2016 й. 19 август

Ўзбек халқ амалий безак санъатининг энг кенг тарқалган турларидан бири кандакорликдир. Кандакорлик деганда металлдан ясалган бадиий буюмларга ўйиб ёки бўртиқ қилиб нақш ишлаш тушунилади. Маҳаллий усталар олтин, кумуш, жез, мис ва бошқа металлардан ҳар хил буюмлар ясаганлар.

Бухоро Ўрта Осиёнинг энг қадимий ва тарихий шаҳарларидан биридир. Бухорода азалдан кандакорлик буюмлари рангбаранг бўлган. Бухоро кандакорлик идишлари содда ҳамда сиполиги билан фарқ қилган, нақшлари Тошкент нақшларига қараганда нафис, Қўқон нақшларига қараганда йирикроқдир.

Бухоро мис буюмларидаги нақшлар меъморчилик мотивига хос бўлиб, аниқ ва ёрқин тасвирланган. Бухоро усталари ичида «миноқорий» номли бўяш услуби машҳурсирли ранг «эмални» мисга гул қилиб солиш мумкинлигини исботлаб берди.

Салимжон Ҳамидов Бухорода 1961 йилда ўзининг кандакорлик мактабини ташкил этди.Усто Салимжон Ҳамидовнинг иқтидорли шогирдлари Мухсин Содиқов, Умиджон Алиев, Рахматилло Қуллиев, Дилбар Ҳамидова, Обид Султонов, ака-ука Фируз ва Фирдавс Султоновлар ва бошқалар ҳозирги кунда устозлари санъатини муваффақият билан давом эттириб, ривожлантириб келишмоқда. Фируз ва Фирдавс Султоновлар билан ҳамкорликда Мохи-Хосса музей филиалида “Бухоро кандакорлиги” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустаққиллигинг 25 йиллигига бағишлаб кичик кўргазма ташкил қилинди. Кўргазма 2016 йил 19 август санасида ўтказилди.

Бухоро кандакорлиги

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил