Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”

2017 й. 8 май

8 май куни Ситораи Моҳи-Хосса халқ амалий безак санъати музейи филиалида Бухоро шаҳридаги 26-сон ўрта умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!” мавзусида тадбир ўтказилди.

Улуғ Ватан урушида фашизм балоси йўқ қилишда жонбозлик кўрсатган ҳар бир Ватандошимизни қанча мадҳ этсак, қадрласак оз. Чунки, улар айни оғир ва машаққатли дамларда Ватан тинчлиги учун қалқон бўла олишган. Президент фармони асосида бу йил ҳам 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофотининг берилиши уруш фахрийларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътирофдир.

Инсон тарихий хотира билан уйғоқ экан, ҳамиша кекса авлод вакиллари, нуроний ва фахрийларни қадрлайлик. Зеро, қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслкларига олижаноблик бағишлайди.

Тадбир сунгида Ситораи Моҳи-Хосса халқ амалий безак санъати музейи филиали ёнида жойлашган МФЙ ходимлари, музей илмий ходимлари (Жумаева Н. Насимов Б. Искандаров А.), мактаб укитувчилари сузга чикдилар. Тадбирда фаол катнашган укувчилар музей маъмурияти томонидан диплом билан такдирландилар.

“Бу улуғ Ватанда азиздир инсон!”

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил