Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

“Қадриятда қадр топган либослар”

2019 й. 15 майдан - 2019 й. 31 майгача

“Ситораи Мохи-Хосса” халқ амалий санъати музейи  “Миллий либослар” кўргазмалар залида Бухоро Давлат музей қўриқхонаси фондларида сақланаётган қадимги ва ноёб миллий либослар тўпламлари кўргазмаси 15-майдан иш бошлади. XVIII анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивалига  бағишланган “Қадриятда қадр топган либослар” деб номланган ушбу кўргазма музей қўриқхона фонди ва Ситораи Мохи-Хосса музейи ходимлари томонидан ташкил этилди. Кўргазмага XIX аср аёллар устки, ички кийимлари, бош кийимлар ва пешкурталар (аёллар кўйлаги олд безаклари) тўпламни мукаммал чиқишини таъминлаш мақсадида зебу-зийнатлар кўрсатилмоқда. Кийимлар маҳаллий косибий матолардан:атлас, адрас, шойи, банорас, ҳисори, кундал, алобахмаллардан тайёрланган. Улар ўзига хос бичимлари, тикилиш услуби, нақшларнинг кийимларга жойлаштириш маҳорати билан ҳар қандай кишини лол қолдиради. Нафосатли аёллар жисмини ёмон кўзлардан асраш учун тумор сифатида жияклар кийимлар атрофини ўраб олган. Калтачаларнинг ёқасининг кенг қисмига эса нозигардон, зебигардон, бозбанд, маржон каби қадимги тақинчоқлар тақиб тўлдирилган. Кўргазма аждодларимизни юксак маънавияти ва гўзалликка ошифталиги билан хориждан келган ҳар қандай сайёҳни ўзига жалб қилиши, бу бой меросни қандай сеҳрли кучга эга эканлигини кўрсатади. Кўргазма 2019 йилнинг 31-майигача давом этади. 

qadriyatlar-qadr-topgan-liboslar

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил