Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
+998 65 224-13-49

18 ноябр - Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маъруза дарси ўтказилди

2016 й. 26 ноябрь

18 ноябр Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан музей қўриқхона илмий ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактаби 7- ”Д” синф ўқувчилари билан маъруза дарси ўтказилди. Маъруза дарсида музей-қўриқхона илмий ходимлари Рахматова Б, Рамазонова Д, услубшунос Ҳакимова Г.лар қатнашдилар.

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII- сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган. Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекситоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассас этиб, шук юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Ўзида жуда катта маъно мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиз барча мамлакатларининг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи – байроқнинг бутун узунасига бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Ўзбекистон Республикаси байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг икки четларида қизил ҳишиялар ўтказилган. Юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томони дастага яқин жойда оқ рангли янги ой ва унинг ёнида оқ рангли беш қиррали ўн иккита юлдуз тасвирланган.

Бугун миллий байроғимиз давлат идоар ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди. Турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимиз шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттирмоқда. Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиздан ғурурланамиз. Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузини юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик. Хулоса ўрнида айтиш лозимки, давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.

18 ноябр - Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан маъруза дарси ўтказилди

Шарҳ қолдириш

Сиз меҳмон сифатида шарҳлайсиз.

Бухарский Музей-Заповедник

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси

Иш вақти
  • Соат - 09.00 дан 18.00 гача
  • Мавсумда - 08.00 дан 21.00 гача
  • Сешанба, чоршанба, якшанба - 09.00 дан 17.00 гача
  • Дам олиш куни - дам олиш кунларисиз
Биз ижтимоий тармоқларда

(C) 2019 Бухарский Музей-Заповедник
Яндекс.Метрика

Cookie фойдаланилмоқда

Сайтимизда фойдаланишни осонлаштирадиган cookie-файллари ишлатилмоқда. Давом этиш орқали сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.

Розиман Батафсил