Чеканка
13 июля 2018 г.
Бухоро музейи заҳираларида сақланаётган мис кандакорлиги санъати ва маъдан тўплами алоҳида ўрин тутади. Тўпламда XVIII-XIX асрлар даврига оид 3000 дан ортиқ буюм мавжуд. Экспонатларнинг бир қисми Бухоронинг сўнгги ҳукмдори мулкидан қолган – мис кандакорлиги ашёларидан иборат. Иккинчи қисми хусусий шахслар тортиқ қилган ҳамда музей илмий ходимлари томонидан йиғилган буюмларни ташкил этади.
https://bukharamuseums.uz/ru/meropriyatiya/novosti/item/chekanka#sigProIdc7580d36f1
Музей тўпламида Бухоро мактабидан ташқари Самарқанд, Хива, Қўқон, Фарғона, Тошкент, Қарши ва Шахрисабз, шунингдек Ҳиндистон, Россия ва Эрон бадиий кандакорлик мактаблари томонидан тақдим этилган буюмлар бўлиб, XVIII-XX асрларга тегишлидир.
Айни дамда музей экспозицияларида мис кандакорлик буюмларининг катта қисми, айниқса Мохи-Хосса музей филиали экспозицияларида XIX-XX асрга оид жуда кўплаб кандакорлик намуналари намойишга қўйилган.
Ушбу жуда катта маҳорат билан тайёрланган кандакорлик намуналарини томоша қилиш учун сизларни музейларимизда кутиб қоламиз!